Бугуннинг гапи

«Навигул»га саёҳат


09.01.2018   16

Вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар бошқармалари ҳамкорлигида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида тарихий масканлар, ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар уюштириляпти.

Ана шундай тадбир Хўжаобод туманидаги "Навигул" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида ҳам ташкил этилди.

– Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ушбу корхонада олиб борилаётган ишлар тенгдошларим қатори мени ҳам қувонтирди, – дейди Шаҳрихон қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳло Йўлдошева. – Бу йил коллежни тамомлайман. Биз ёшларга берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркор бўлишни мақсад қилганман. Шу боис, бугунги танишув, мутахассислар билан ўтган суҳбат келгуси фаолиятимда муҳим аҳамият касб этади.

Ёшлар меваларни қабул қилиш, қайта ишлаш цехларида бўлдилар. Шунингдек, музлаткичларда мўътадил шароитда сақланаётган маҳсулотларнинг сифати, иссиқхонада етиштирилаётган карам кўчатларининг парваришлаш технологияларини ўргандилар.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.