ЖАМИЯТ

НАВБАТДАГИ ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДА БЎЛИБ ЎТДИ


25.11.2020   1515

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт институти битирувчилари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 6 ноябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чекка ҳудудларда шифокорларга бўлган эҳтиёжни қондириш масаласида сўз юритилди.

Жумладан, битирувчилар билан чекка ҳудудларга жойлашган шифокорларга имтиёзлар бериш, шунингдек, уларга ипотека асосида уйлар бериш, ижарада яшашни истаган шифокорларга ижара пулларини тўлаб бериш ёки бир марталик 30 млн сўмлик моддий рағбат бериш хусусида фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари вилоят ҳокими 2020 йил февраль ойида бўлиб ўтган учрашувда талабалар томонидан билдирилган қатор таклифларнинг ижроси юзасидан суҳбат олиб борилди.