ЖАМИЯТ

Навбатдаги хушхабар! ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИДА КАРАНТИНДА БЎЛГАН 123 НАФАР ФУҚАРО ҲАМ УЙЛАРИГА ҚАЙТДИ


12.04.2020   2752

Шу йилнингапрел ойи охирларида “Дўстлик” чегара постидан юртимизга кириб келиб, дархол изоляция режимида кузатувга олинган фуқароларнинг, 123 нафари Қўрғонтепа тиббиёт коллежи ётоқхонаси биносига жойлаштирилган эди. 14 кунлик карантин давомида уларнинг ҳеч бирида юқумли касалликлар аниқланмаган, дея хабар бермоқда Қўрғонтепа тумани ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Карантин масканихавфсизлиги Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари ва ҳарбийлар томонидан узлуксиз назорат этилган бўлса, фуқароларнинг саломатлиги Шаҳрихон туманининг 13 нафар тиббиёт ходими тарафидан тиббий кузатув остида бўлди.

Изоляция даврида бўлган фуқароларнинг 70 нафари Андижон вилоятида истиқомат қилади ва қолгани мамлакатимизнинг Фарғона, Наманган, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидандир.

Шифокорлар, фуқаролар ва хизматчиларга Қўрғонтепа тумани ҳокими бошчилигидабарча турдаги зарурий маҳсулотлар етказиб берилди. Тиббиётга оид бўлган ашёлар эса Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан келтирилгани эътироф этилди.

Ҳозирда Қўрғонтепа тумани ҳокими бошчилигида, туман ИИБ бошлиғи Дилмурод Ихволдинов ва туман ҳокими ўринбосари Сардорбек Мамарасулов масъуллигида 96 нафар фуқаро ўз уйларига бепул автомобил хизмати таъминланган ҳолда кузатилдилар. 25 нафар қашқадарёлик ва 2 нафар сирдарёлик фуқаро кеча соат 20:00 да темир йўл поезди орқали ўз уйларига жўнатил.

Маскан шифокорларидан бири, шаҳрихонлик терапевт-врач Насибжон Холматов изоляция даврида Қўрғонтепа тумани аҳлининг кўрсатган дўстона муносабати, шифокорларга бўлган эҳтироми ва шунча кун давомида етказиб турилган зарурий таъминотлардан мамнун эканликларини таъкидлади.

- Асл ўзбекона бағрикенглик намунасини кўрдик, - дейди у. –Бутун туман аҳолиси биз шифокорлар билан тенгма-тенг қайғуришди. Доим бизга тасалли бериш асносида куч-қувват тилашди. Бу, Юртбошимиз айтганларидек, бирлик ва жипслигимиз натижасидир.

Биз ҳам бутун юртимиз фуқаролари ва улар соғлиғи йўлида фидокорлик кўрсатаётган тиббиёт ходимларига саломатлик, улуғвор вазифаларини бажаришларида сўнмас куч-ғайратлар тилаб қоламиз!

А. ТОШМАТОВ.

Муаллиф олган суратлар.