Хорижда

НАТО ДАВЛАТЛАРИ АҚШНИНГ ЭРОН ҲУЖУМИГА ЖАВОБИНИ КУТМОҚДА


08.01.2020   943

НАТОга аъзо давлатлар Эроннинг Ироқдаги Америка базаларига берган ракета зарбаларига нисбатан АҚШнинг жавобини кутмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» Брюсселдаги манбасига таяниб хабар берди.

«Европалик иттифоқчилар Вашингтоннинг жавобини кутмоқда, альянс шундан сўнг муносабат билдиради», — деди у.

«АҚШ Эрон борасида НАТО билан маслаҳатлашмасдан сўнгги авиазарбалар каби ўз билганича қарорлар қабул қилмоқда. Бундан шароитда альянс Вашингтонннинг жавобини кутади», — дейди яна бир дипломат.

8 январь, сешанба куни Брюсселда НАТО кенгашининг шошилинч йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш натижаларига кўра, НАТО бош котиби Эроннинг барча иттифоқчилари генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига нисбатан жавоб қайтаришда Эронни босиқликка чақирганини билдирди. У журналистларнинг АҚШ ҳам босиқликка чақирилгани борасидаги саволига жавоб бермади.

НАТОга аъзо қатор давлатлар сешанба куни ташкилотнинг Ироқдаги ноҳарбий миссияси таркибидаги ўз ҳарбийларини эвакуация қилишни бошлади. Миссия доирасида альянснинг турли мамлакатларидан келган 500 нафар инструктор ироқлик ҳарбийларни ўқитган эди.

Манба: Daryo.uz