Андижон 24

Насибулло МЎМИНОВ, вилоят сайлов комиссияси раисининг ўринбосари: АСРГА ТАТИГУЛИК КУН БЎЛАДИ


19.12.2019   899

Миллий сайлов қонунчилигимизнинг демократик тамойиллар асосида янада такомиллашгани, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданияти юксалиб бораётгани сайловлар жараёнининг очиқ, ошкора ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлайди.

Жойлардаги учрашувларда шу нарса аён бўлмоқдаки, ёш сайловчилар ўз овози мамлакатимиз тараққиётини белгилаб беришида катта аҳамиятга эга эканлигини дилдан ҳис қилмоқдалар.

Ташкил этилган жами 827 та сайлов участкаси аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига эътибор қаратилди. Уларнинг аксарияти халқ таълими муассасалари биносида фаолият кўрсатаётир. Қолганлари олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, тиббиёт муассасалари, ташкилотлар ҳамда ҳарбийқисмлардаги бинолардажойлашган. Барча участка сайлов комиссиялари соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди.

Сифат таркибига келсак, участка сайлов комиссиялари аъзолари муайян соҳада ўз вазифасинисидқидилдан бажараётган кишилар сафидан танланди. Шу билан бирга эл-юрт орасида эътибор қозонган, ҳуқуқий жиҳатдан билимли, нутқи равонлигига аҳамият берилди.

Тайёргарликнинг барчабосқичида хотин-қизлар юксак фаолликнинамойиш этаётгани қувонарлидир. Фидойи, ташаббускор опа-сингилларимиз иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишнинг муҳим масалаларини ҳал қилишда астойдил иштирок этишяпти.Бу участка сайлов комиссияларида фаолият юритаётган аъзоларнинг 50 фоиздан зиёди аёллардан иборат эканлигида ҳам кўринади.Уларнинг аксарияти аҳоли, айниқса, ёшлар орасида катта обрўга эга бўлган, овоз беришда ҳар бир сайловчи иштирокининг муҳимлигини тушунтира оладиган таълим тизими ходимларидир.

Сайлов қонунчилигимизда умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи, яширин овоз бериш каби принциплар белгиланган. Демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий кўриниши бўлган сайлов халқимизнинг хоҳиш-иродасини, унинг давлат ва жамият ишларида фаол иштирокини ифода этади. Сиёсий пар- тиялар ҳамда номзодларга тенг шароит ва имкониятларни таъминлаш, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг ҳимояси, сайлов комиссиялари фаолияти шаффофлиги механизмлари Сайлов кодексида мустаҳкамлаб қўйилган.

Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 3 декабрдаги 999-сон қарорига кўра, 12 декабрь куни соат 9.00 дан муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланди. Вилоятдаги 827 та сайловучасткасида 18 декабрь соат 18.00 га қадар давом этган муддатидан олдин овоз бериш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг сайлов бюллетенлари сайловчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида жойларга ўз вақтида етказиб берилди.

Яна бир янгилик – республика бўйлаб 60 та сайловучасткасига ўрнатилган видеокамералардан 4 таси бизнинг вилоятимизда. Улар Андижон шаҳридаги 5-мактаб биносида жойлашган 723-, 13-ДИМИ биносидаги 16- ҳамда Асака туманидаги 296- ва 258-сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларнинг овоз бериш жараёни онлайн режимида Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро Матбуот марказига ва бутун дунёга узатиб турилади.

Бу йилги сайловларни"Янги Ўзбекистон, янги сайловлар" шиори остида, шаффоф, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказиш бўйича кўтаринки руҳда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ишончим комилки, сайловчиларнинг ҳар бири сайлов участкасида ўз шахсий қараш ва нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда онгли қарор қабул қилади, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида дастури унинг манфаатларига жавоб берадиган номзодларга овоз беради.

Халқаро Матбуот маркази вилоят бўлими аъзоси Гулжаҳон

Жабборова

ёзиб олди.