Сайлов - 2021

НАРЗУЛЛО ОБЛОМУРОДОВ АНДИЖОНЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ


04.10.2021   765

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов 4 октябрь куни андижонлик сайловчилар билан учрашди.

Шаҳрихон туманида ўтказилган учрашувдаЎзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов маъруза қилиб, ўзининг Сайловолди дастури билан таништирди.

Номзод "Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 90 фоизга етказиш зарур," деган мақсад билан дастурий лойиҳаларни ўртага ташлади. Жумладан, сувни чучуклаштирувчи локал қурилмалар орқали олис қишлоқ жойларда сув таъминотини яхшилаш, ичимлик суви таъминоти лойиҳаларига бозор механизмларини жорий этиш ғояларини илгари сурди.

Шунингдек, учрашувда атроф-муҳит муҳофазаси, экологик вазиятнинг оғирлиги илгари маълум бир ҳудудлар ёки минтақалар билан боғлиқ бўлган бўлса, ҳозирга келиб ушбу масала глобал муаммога айланганлигини алоҳида қайд этди. Мамлакатимизда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш ҳар доимгиданда долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда, деди номзод.Ўзбекистоннинг нафақат бугунги ҳаёти, балки эртанги куни, фарзандларимиз келажаги учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш энг устувор вазифалар сирасига кириши алоҳида таъкидланди.

Сайловолди дастурда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини кенгайтириш, бундай ҳудудларда ҳар қандай фаолиятга чек қўйиш зарур. Айниқса, оила ва маҳалла тизимида инсоннинг табиатга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш вақти келди.

Инсон саломатлиги вахавфсизлиги учун энг муҳим масала бўлган марказлашган ичимлик суви таъминоти бў-йича катта ишларни амалга ошириш, бунинг учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарурлигинитаъкидлади. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш асосий мақсадлардан бири эканлиги айтилди.

2- Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.