Хорижда

Нарх-навоси баланд шаҳар


08.11.2017   1080

Хорижликлар учун нарх-навоси энг юқори деб Сингапур шаҳри тўртинчи маротаба эътироф этилди. Британиянинг Economist Intelligence Unit журналида ёзилишича, дунё шаҳарлари ўртасида бу борадаги рейтингда Гонконг иккинчи, Цюрих учинчи бўлди. Мазкур рўйхатнинг “бешлиги”дан Япониянинг иккита – Токио ва Осака шаҳарлари ҳам ўрин олган. Нью-Йорк шаҳрига бу борада тўққизинчи ўрин насиб қилган бўлса, “кучли ўнлик”ни Париж шаҳри якунлаяпти.

Экспертлар мазкур рўйхатни тузишда 160 хил маҳсулот ва хизматнинг нарх-навосини таҳлил қилиб чиқишди. Улар орасида озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари, косметика, тураржой ижара хақлари, транспорт харажатлари, мактаб ва боғча учун тўлов кабилар бор.

Маълум бўлишича, Сингапурда нарх-навосининг юқорилиги бўйича автомобил харид қилиш биринчи ўринда турса, кийим-кечак сотиб олиш иккинчи поғонада экан. Бироқ бу ерда хизмат кўрсатиш соҳасида нарх-наво бошқа жойларга нисбатан арзонроқ эканлиги айтиб ўтилган.