ЖАМИЯТ

НАРХ-НАВО МОНИТОРИНГ ҚИЛИНМОҚДА


11.04.2020   2253

Андижон вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раҳбари бошчилигида деҳқон бозорлари ҳамда савдо дўконларида озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларининг ноўрин ошишини олдини олиш бўйича доимий ўрганишлар олиб борилмоқда.

-Баъзи фуқароларимиз Андижондаги бозор ва дўконларда картошка нархи 6500 сўмга чиқиб кетди, дея асоссиз миш-мишлар тарқатишмоқда, - дейди Андижон шаҳри истеъмолчилар хукукларини ҳимоя килиш жамияти раиси Ш. Абдужалилов. - Бозорларимизда картошка 4-4,5 минг, мол гўшти эса 40 минг сўмдан сотилмоқда. Тиббий ниқобларни 500 сўмдан 1500 сўмгача харид қилиш мумкин. Хатто баъзи жойларда саховатпеша тадбиркорларимиз ниқобларни бепул тарқатмоқдалар. Истеъмочиларнинг хавотирига ҳеч қандай асос йўқ. Кунлик ўрганишлар давом этмоқда.

Жаҳонгир Содиқжонов.