Андижон 24

НАМУНАЛИ ХИЗМАТ УЧУН


05.01.2019   1550

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши асосида Андижон вилоятида ватанпарварлик ойилиги тадбирлари давом этмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири Андижон гарнизонида жойлашган ДХХ чегара қўшинлари ва Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда бўлиб ўтди.

Унда ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, эришган ютуқлари билан намуна бўлиб келаётган шартнома асосидаги ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларга Андижон ҳарбий прокуратураси номидан фахрий ёрлиқ ва эсадалик совғалари топширилди.

Учрашувда сўзга чиққан Андижон ҳарбий прокурори, адлия полковниги К.Х.Рўзметов барчани янги йил ва яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклади.

А.Ю.Қурбонов,

Андижон ҳарбий прокурорининг

ёрдамчиси, адлия майори.