Андижон 24

НАФОСАТ ВА ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИ


06.03.2019   3130

Андижон шаҳридаги «Дюшест» кафесида «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши ташаббуси билан «Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл» деб номланган мусиқали маданий - маърифий байрам тадбир ўтказилди.

Тадбирга «Ватанпарвар» тасаруфидаги ташкилотларда фаолият юритаётган аёл ходимлар, фахрий онахонлар ҳамда иқтидорли қизлар таклиф этилди.

Маросимда «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши раиси М. Сатқулов сўз олиб, йиғилганларни байрам билан табриклади ва юртимиз аёллари, қизларининг оила ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни тобора юксалиб, илм-фан, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда улкан ютуқларга эришаётганини таъкидлади.

– Халқимизнинг турмуш тарзи йилдан-йилга тобора яхшиланиб бораётгани барча соҳаларда ўз аксини топмоқда, – дейди тадбир иштирокчиси Ойдиной Юсупова. – Аёл учун тинч юртда яшаш, оила ва жамият эъзозида бўлишу, фарзандларининг камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ.

Турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган хотин-қизларга эсдалик байрам совғалари топширилди. Онани, аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва жозибадор рақсларйиғилганларга қувонч улашди.

«auz.uz» online гуруҳи.