Андижон 24

МУСТАҲКАМ БИНОЛАРНИ МУДДАТИДА ҚУРАМИЗ


26.05.2019   2084

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов якшанба куни Боғишамол массивидагиМустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласи Маданият марказида қурувчилар билан мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқот давомида вилоят раҳбари қурилиш фирмалари ҳамда объектларнинг раҳбарлари билан алоҳида суҳбат ўтказди. Олиб борилаётган ишларни атрофлича таҳлил этди.

Жорий йилда инвестиция дастурига асосан вилоятимизда 351,0 миллиард сўмлик, жами 103 та объектда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача, 244,3 миллиард сўм ёки йиллик режага нисбатан 68 фоиз маблағ ўзлаштирилди. Мазкур объектларнинг 20 таси соғлиқни сақлаш, 26 таси умумтаълим мактаби ва 37 тасимактабгача таълим муассалларига тўғри келади.

Ажратилган маблағларни мақсадли сарф этиш орқали қурилиш ишларини сифатли бажариб, белгиланган муддатларда якунлаш асосий мақсад эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига мувофиқ шаҳар ва туманлар ҳамда кўп қаватли биноларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига эътибор қаратилиб, таклиф ва тавсиялар берилди.

«auz.uz» online гуруҳи.