Жамият

МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ


25.03.2019   135

Вилоят ички ишлар, жисмоний тарбия ва спорт, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти Кенгаши хамкорлигидаги қўшма қарор талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўрта-махсус касб ҳунар коллежи ва академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ёш ёнғин ўчирувчи” мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.

18 та касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар спортнинг 100 ва 1000 метрга югуриш ҳамда спорт тўсинига тортилиш турлари бўйича баҳслашишди.

Мусобақада Андижон ижтимоий - иқтисодиёт ва педагогика коллежи жамоаси фахрли 1-ўринни, Андижон туризм ва хизмат кўрсатиш касб - ҳунар коллежи жамоаси 2-ўринни, 1-сон маиший хизмат кўрсатиш касб - ҳунар коллежи 3-ўринни қўлга киритиб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Сайдулло Мамадалиев,

Андижон шаҳар ЁХБ катта инспектори.