ЖАМИЯТ

МУШУКЛАРДА ҲАМ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИШ ҲОЛАТИ ҚАЙД ЭТИЛДИ


03.02.2021   1138

Латвияда мушукларда коронавирус билан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Уго Думпис маълум қилди.

"Мамлакатда биринчи марта мушукда "Covid-19" ва яна бир нечтасида эса ушбу инфекцияга қарши антитаначалар аниқланди", дейди Думпис.

Унинг таъкидлашича, Болтиқбўйи давлатлари орасида Латвияда биринчи марта бу турдаги ҳайвонларда коронавирус қайд этилмоқда.

Мушуклардан 31 январь куни олинган намуналар синовдан ўтказилганда бу ҳолат тасдиқланган. Умуман, ўша куни 240 та ҳайвондан намуналар олинган. Уларнинг айримлари коронавирус ташхиси қўйилган одамларнинг уйларида боқилган жониворлар ҳисобланади.

Бу синовлар ҳукуматнинг "Covid-19" таъсирини камайтириш бўйича ўтказилган тадқиқот дастури доирасида олинган.

Манба:xs.uz