Хорижда

Мушук қотилликда гумон қилиняпти


14.11.2017   1646

Япония полицияси Кумамато префектурасида яшовчи 82 ёшли пенсионернинг фожиали ўлимида кўча мушугидан гумонсирамоқда. Japan Today нашрининг хабар беришича, кекса аёлнинг жасадини қизи топиб олган. Марҳуманинг қонга беланган юзида йигирмага яқин тилинган жой бўлиб, айримлари анча чуқур эди.

Қотилликни текширувга киришган полициячилар қариянинг дабдаласи чиқиб кетган юзидаги жароҳатларда мушук тирноқларига ўхшаш излар борлигини пайқаб қолишди. Қотил мушук изидан тушган полициячилар уни топишди. Мушук панжаларидан топилган инсон қонлари экспертизага юборилди. Ҳозирча унинг натижалари маълум қилинмаяпти.