Андижон 24

МУРУВВАТ УЙИДАГИ УНУТИЛМАС ЯНГИ ЙИЛ (+ВИДЕО)


21.12.2019   1999

Қўрғонтепа тумани мурувват уйига кирарэкансан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имкониятлари чегараланган юртдошларимизни кимсасиз ташлаб қўймаган, халқининг дардига малҳам, ўксик кўнгилларига ғамхўрлик шавқида қайғуриб, Ватан ва миллат саодати учун хизмат қилаётган юртбошига беихтиёр ташаккур айтасан.

Вилоятҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнингташаббуси билан Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида "Президент арчаси" тантанали тадбири ташкил этилди. Оромгоҳ ҳудуди ва барча хоналари байрамона безатилди.Даставвал юртда тинчлик-ҳотиржамлик, муассасада тарбияланаётган болажонларимизнинг тан-сиҳатлиги бўлиши учун жонлиқ сўйилиб, фотиҳа қилинди. Болажонлар учун байрам дастурхони тузалди. Янги йиларчаси атрофида ўнлабэртак қаҳрамонлари, Қорбобо ва қорқиз, муассаса тарбияланувчилари, тарбиячилари, туман ва вилоят ҳокими бошчилигидаги фаолларжам бўлдилар. Кўнгилочар дастурлар намойиш қилинди. Болажонлар билан бир дастурхон атрофида биргалашиб қўшиқ айтиб, рақсларга тушилди. Совғаларнинг эса чегараси бўлмади. Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, болажонларни янги йил байрами билан табриклади. Соғлом фарзандлар тарбиясидаги муаммоларга алоҳида тўхталиб, меҳрга, қаровга муҳтож фарзандларимизхизматида бўлганмуассаса шифокор,тарбиячи ва мураббийларига фидоийликлари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Тарбияланувчи Қобулова Мадинанинг ногиронлик аравачасида ўтириб ижро этган Андижоним қўшиғи эса барча тадбир иштирокчиларини тўлқинлантириб юборди. Кўзларга изнсиз қувонч, ғурур ёшлари келди.

Оёққа туриш имконияти бўлмаган болажонларни вилоят раҳбари турмуш ўртоғи ва қизлари билан хонама-хона йўқлаб, ҳар бирларига қорбобонинг совғаларини улашди, улар билан ота-болаларча суҳбатлашди.

Мурувват уйида яратилган шарт-шароитлар, болажонларга кўрсатилаётган ғамхўрликни кўриб, дилинг таскин топади, ҳеч ким меҳрдан бебаҳра қолмаётган юртда яшаётганлигингдан дилингда фахр ва ифтихор туйғуси ортади.

Вилоят раҳбарининг, "Андижонда ўксик қалблар бўлмайди",деган сўзларидан куч олиб,меҳрга муҳтож кўнгилларга қўлимиздан келганича малҳам суришга ҳаракат қилдик, гоҳ кулдик, гоҳо норасидаларни қучиб ҳеч кимга билдирмай йиғлаганлар ҳам бўлди.

Тадбир якунида болажонларга яратгандан шифо, бахт иқбол сўрадик.Яратилган шарт-шароитлар учун ҳукуматимизга,Президентимизга миннатдорчилик билдириб, муассаса аҳил жамоаси,тарбиячи опа-сингилларимиз қаршисида яна бир бор таъзим қилдик.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.