Андижон 24

«МУРУВВАТ УЙИ» ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИДАН ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


26.04.2019   2054

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Андижон вилояти махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи” тарбияланувчиларининг ҳолидан хабар олдилар. Бу ҳақда auz.uz сайтининг мобиль мухбир хабар бермоқда.

- Мурғак қалб эгаларинининг ҳолидан хабар олиш барчамизнинг бурчимиз, - дейди ИИВ вилоят бўйича махсус отряд командири, майор Соҳибжон Авазов. – бунинг учун байрам кунларини кутиш шарт эмас. Аксинча имкониятингиз бўлишига ташриф буюришингиз мумкин. Муборак ой келиши олдидан бизнинг отряд ходимлари ҳам шундай савобли ишни қилишга ошиқдик. Бу ердаги тарбияланувчиларнинг эртанги кунга бўлган ишончини кўриб қалбларимиз анча таскин топди. Бундан кейин ҳам бундай ташрифларни кўпроқ ташкил этишни режалаштираяпмиз.

Тадбирда ҳарбийлар томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди. Бундан мамнун бўлган муассасада фаолият олиб бораётган тарбиячилар ҳамда тарбияланувчилар миннатдорчилигини ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишлари, ота-она, Ватанни, тинчликни улуғловчи шеър ва қўшиқлар орқали билдиришди.