Андижон 24

МУРУВВАТ - ДИЛНИ ПОКЛАЙДИ


24.10.2019   1252

2019 йил 24 – октябрь куни Андижон ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳалқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркиби 25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногирон болалар уйига ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар ногирон болалар ва мехрибонлик уйлари тарбияланувчиларини маънавий ва моддий қўллаб – қувватлаб, уларнинг ўксик кўнгилларига хуш кайфият улашдилар. Ҳарбий хизматчилар ташриф давомида болаларга совға-саломлар улашдилар.

Қисм командирининг ўринбосари майор

А. Нарзиев.