Андижон 24

МУРОЖААТЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА...


25.06.2022   3152

Мамлакатимизда аҳоли билан доимо мулоқот қилиш, фуқароларнинг қонуний талабларини бажариш, сўров ва таклифларини инобатга олиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳудудларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича саёр қабуллари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули, июнь ойининг оҳирги шанба куни Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида эрта тонгдан бошланди. Унда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари бевосита иштирок этмоқда. Жараёнда вилоят раҳбари ҳар бир фуқаро билан яқиндан мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммоларига ечим топмоқда. Бундай эътибор учун фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдирмоқдалар.

-Мен узоқ йиллардан буён Андижон шаҳри, 2-даҳадаги кўп қаватли уйларнинг бирида фарзандларим билан ижарада тураман дейди,- Лолахон Шахшаева. – Бугун вилоят ҳокимига уй олиш масаласида мурожаат қилдим. Менга вилоят ҳокимлиги томонидан янги уй учун бошланғич тўлов маблағи ажратиладиган бўлди. Бунинг учун вилоят ҳокимига катта раҳмат айтаман. Соғ ва омон бўлсин.

«auz.uz» online гуруҳи.