ЖАМИЯТ

Мурожаатлар билан ишлаш: ШАҲРИХОНДА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ҚИЛИНМОҚДА


11.07.2020   2989

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилиб, барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда сектор раҳбарлари бошчилигида халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда мақсадида хонадонма-хонадон юриб ўтказилиб келинаётган учрашувлар шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Жорий йилнинг 9 июнь куни Шаҳрихон тумани ҳокими вақтинчалик вазифасини бажарувчи А.Эгамбердиев бошчилигида туманда жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни хал этиш чораларини кўриш юзасидан Мустақиллик маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп хонадонли уйларда яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказди., Ўтказилган учрашувда 100дан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, муаммоси мавжуд бўлган хонадонларда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида турли йўналишдаги масалалар аниқланди.

Хусусан, М.Жалил кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг хонадон эгалари томонидан атрофидаги канализация тизими аянчли ҳолат келиб, таъмирталаб бўлиб қолгани юзасидан қилган мурожаатига асосан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан канализация қувурлари таъмирланиб тўлиқ тозаланди.