ЖАМИЯТ

Муносиблар тақдирландилар


28.04.2018   1294

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Меҳнат муҳофазаси ёш ходимларни қўллаб-қувватлайди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда аҳолига муносиб меҳнат шароити яратиш, иш жойида ходимларнинг руҳиятига таъсир этувчи салбий омиллар ва уларни бошқариш йўллари, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш механизмлари ва ишчиларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) юзасидан амалга оширилаётган ишлар, корхона ва ташкилотларда фойдаланилаётган асбоб-ускуналарни жароҳатлаш хавфсизлиги бўйича аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш, содир бўлган бахтсиз ходисалар, касб касалликлари таҳлили, соҳадаги ёш мутахассислар ва вакилларнинг фаолиятлари кенг муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирландилар.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.

Муаллиф олган суратлар