Андижон 24

Муносабат


19.07.2018   2878

Каримов Иброҳим, ўқитувчи.

Мен ижтимоийтармоқларда Бўз тумани ички ишлар бўлими ходимининг ҳаракати акс этганроликни кўрдим.Тунда бемақсад юрган, шовқин солиб, аҳолининг тинчлигини бузаётган бундай шахсларни тўғри йўлга солиш учун ички ишлар ходими танбеҳ бериши мумкин эмасми? Дарров Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтган воқеага солиштириш ўрнига,ҳолатга тўғри баҳо бериш керак эди.

Олимова Зарнигор, уй бекаси.

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали турли хилмавзудаги ҳолатларни тарқатиб, мунозараларга сабаб бўлаётган видео роликларда ички ишлар ходимларининг ҳаракатларига танқидий баҳо бериш кўпаймоқда.Мен Бўз тумани ички ишлар бўлими ходими билан бўлган воқеа акс этган тасвирни кўрдим. Бунинг нимасини танқид қилиш керак? Тарбиялаш мақсадида нари борса бир шаполоқ уриш зарур бўлса, бу чорани ҳам қўллаш мумкин. Зеро уларни тўғри йўлга солиш билан эртанги салбий оқибатнинг олди олинади.

Менинг ҳам ўспирин ёшдаги фарзандларимбор. Кезикелса, ота-онасини насиҳатига қулоқ солмайди. Ўшавақтда оиладан ташқаридаги одамнинг эътирозли танбеҳи, муносабатини мен тўғри, деб биламан. Рахмат, ички ишлар ходимларига.

Азизбек Солиев, фуқаро.

Ҳар бир ўзбек миллатига мансуб фуқаро оиладаги соғлом ҳаёт, муҳитни сақлаш учун курашади,уни дарз кетишини хоҳламайди. Шу билан бирга оиладаги муаммоларни ҳал этишда ҳудудий профилактика инспекторларининг ҳам ўрни бор.“Озодлик” ижтимоийтармоғидаОлтинкўл туманида ИИБ ходими фаолияти танқид остига олинган. Ахирпрофилактика инспекторига бириктирилган ҳудудидамашина, уй берилди, маҳаллага яқинбўлиши учун нега профилактика инспектори ҳудудида фоҳишахона фаолият юритишига имконбериши керак? Тинчлик, осойишталик учун жавобгар бўлган маҳалласидаги жирканч ишларга томошабин бўлиб туриши мумкин эмаску!

Шокиров Авазбек, фуқаро.

Сўнгивақтларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ИИБ ходимимисолида воқеаларни Респубилкамизнинг турли ҳудудларида ички ишлар билан боғлиқ ҳолатларни ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш, деб баҳолаш орқали тармоқларда тарқатиш, айрим мутахассислар томонидан ҳолат тўлиқ ўрганилмасдан турлича мулоҳазалар билдириш одат тусига кириб бормоқда.

Тунда бемақсад юрган ўспиринга тўғри юр, бемақсад қадам ташлама, деб танбеҳ беришнинг нимаси ёмон? Олтинкўл туманида бегона шахсларни тутиб олиб, уларга жазо бериш мақсадидатўпланиб турган маҳалла аҳолисидан олдин етиб бориб, ҳолатга чек қўйиб, тартиббузарларга чора кўриш учун олиб чиқиб кетган Олтинкўлтумани ИИБ ходими хизмат ваколатини суистеъмол қилган ҳисобланадими? Инсон ҳуқуқлари Андижон вилоятида бундай баҳоланади, деб изоҳ беришдан кўра ҳар биримиз жиноятчиликни олдини олиш учунбирдеккурашишимиз керак эмасми? Бир болага 7 қўшни ота-она нақлига амал қилишимиз зарур.