Эълон ва билдирувлар

“MULK TRANS SAVDO” МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ.


11.05.2018   627

Аукцион савдосига “Хўжаобод чорва-озуқа бирлашмаси” масъулияти чекланган жамияти тугатиш комиссиясининг буюртмасига асосан, “Хўжаобод чорва-озуқа бирлашмаси” масъулияти чекланган жамиятига тегишли, қисман носоз бўлган қуйидаги қишлоқ хўжалиги техникаси қўйилмоқда:

  • 2010 йилда ишлаб чиқарилган, «Маракант-55» русумли, давлат рақами 31-43 ЕЕ бўлган зиғлаб боғлагич (пресподборщик), бошланғич баҳоси: 35 868 300 сўм;

Аукцион савдоси 2018 йил 14 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан - 16:00 гача қабул қилинади (соат 13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 13 июнь куни соат 17:00 гача.

Юқоридаги мулкни техник холатлари билан бевосита мулкий хукук субъекти вакиллари иштирокида жойида танишишлари мумкин. Аукцион савдоларида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар «Савдо ташкилотчиси» билан заклат пули тўғрисидаги келишувни имзолаганидан сўнг мулк бошланғич баҳосининг 10 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги заклат пулини“MULK TRANS SAVDO” МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар» АТБ Андижон филиалидаги МФО: 00081, СТИР: 303561044, 20208000300540278002 ҳ/р.га тўлашлари шарт ҳамда жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, ҳуқуқий шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Низом нусхаси шунингдек, савдода қатнашувчи ишончли вакил учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома, заклат пули тўлаганлиги хақида тўлов ҳужжати асли тақдим этилиши сўралади. Консалтинг хизматлар ва махсус бланк учун тўлов олинади.

Аризаларни қабул қилиш ва савдо ўтказиш манзили: Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14А-уй. Тел.: (+998 93) 445-77-55. E-mail: mulktranssavdo@mail.ru ва rustam_matanov@mail.ru

Гувоҳнома: 00659.