Эълон ва билдирувлар

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади


18.09.2017   669

«MULK TRANS SAVDO» масъулияти чекланган жамияти

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган

очиқ аукцион савдосига таклиф этади

Аукцион савдосига Андижон вилояти ССБ автокорхонасининг 16.09.2017 йилдаги буюртмасига асосан, мазкур корхона балансидаги, хизмат муддатини ўтаган ва маънан эскирган, техник холатлари носоз бўлган қуйидаги автотранспорт воситалари қўйилмоқда:

  • 1999 йилда ишлаб чиқарилган, «Дамас» русумли, давлат рақами 60 901 OAA бўлган автотранспорт воситаси, Бошланғич баҳоси: 8 457 253 сўм;
  • 1998 йилда ишлаб чиқарилган, «Дамас» русумли, давлат рақами 60 325 BBA бўлган автотранспорт воситаси, Бошланғич баҳоси: 7 007 438 сўм;
  • 1997 йилда ишлаб чиқарилган, «Дамас» русумли, давлат рақами 60 354 BBA бўлган автотранспорт воситаси, Бошланғич баҳоси: 8 940 524 сўм;

Аукцион савдоси 2017 йил 25 октябрь куни соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 09:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 24 октябрь куни соат 12:00 гача.

Ушбу кунда сотилмай қолган автотранспорт воситалари бўйича кейинги аукцион савдолари 2017 йилнинг 27 октябрь ва 1 ва 8 ноябрь кунлари соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Бунда ҳам аризалар расмий иш кунлари соат 09:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддатлари: 2017 йил 26, 31 октябрь ва 7 ноябрь кунлари соат 12:00 гача (яъни савдо кунидан бир кун олдин белгиланган вақтда тўхтатилади).

Юқоридаги автотранспорт воситаларининг техник холатлари билан Андижон шахри, Ю.Отабеков кўчасида жойлашган Автокорхона вакиллари иштирокида бевосита мазкур манзилда танишишлари мумкин. Аукцион савдоларида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар «Савдо ташкилотчиси» билан закалат пули тўғрисидаги келишувни имзолаганидан сўнг мулк бошланғич баҳосининг 10 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини “MULK TRANS SAVDO” МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар» АТБ Андижон филиалидаги МФО: 00081, СТИР:303561044, 20208000300540278002 ҳ/р.га тўлашлари шарт. Жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, ҳуқуқий шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, устави нусхаси шунингдек, савдода қатнашувчи ишончли вакил учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома, закалат пули тўлаганлиги хақида тўлов хужжати асли тақдим этилиши сўралади. Консалтинг хизматлар ва махсус бланк учун тўлов олинади.

Аризаларни қабул қилиш ва савдо ўтказиш манзили: Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-А-уй. Телефон: +99893 4457755. E-mail: mulktranssavdo@mail.ru ва rustam_matanov@mail.ru

Гувоҳнома: 00659.