Спорт

МУКОФОТ ЖАМҒАРМАСИ 12000 ЕВРО БЎЛГАН ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ ТОШКЕНТДА БЎЛИБ ЎТАДИ


22.08.2019   815

Жорий йилнинг 20-30 сентябрь кунлари, пойтахтимиз Тошкентда Марказий Осиё Шахмат фестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиёнинг, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчилари беллашадилар.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабари кўра, мукофот жамғармаси 12.000 Евро бўлган ушбу мусобақа, иштирокчилар учун рейтингли экани билан ҳам аҳамиятли. Ўғил болалар ўртасида чемпионликни қўлга киритадиган ғолибга 3000 евро, қизлар ўртасида мутлоқ чемпионга эса 1500 евро пул мукофоти белгиланган.

ФИДЕ, РосАТОМ ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 20 ёшгача бўлган, 1800 (ўғил болалар учун), 1600 (қиз болалар учун) рейтинг баллидан кам жамғармаган шахматчилар қатнашиш учун ариза беришлари мумкин. 9 турдан иборат баҳсларда ҳар қатнашувчига, партия охиригача 90 дақиқа вақт берилади.