Андижон 24

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОНЛИК ЁШЛАР УЧУН 100 ГЕКТАР ЕР АЖРАТДИ


24.01.2021   2296

Президентимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жараёнда вилоятимиз ёшларини иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш борасида чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да Андижон вилояти ёшларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг кўлами кенгайиб бормоқда. Вилоят ҳокимининг таклифига асосан деҳқончилик билан шуғулланиш истаги бор ёшлар учун Мудофаа Вазирлигининг ихтиёридаги ерлардан 100 гектар ажратилди. Бу андижонлик ёшларни бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини оширишларида муҳим аҳамият касб этади.