Андижон 24

МУАММОЛИ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ


01.05.2018   1382

Вилоят адлия, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, нотариал идоралари масъул ходимлари иштирокида Андижон шаҳрининг Ҳақиқат ва Саховат маҳаллалари ҳудудида яшаётган фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилди.

– Уй шароитида туғилган 100 дан зиёд шахсга туғилганлик ҳақидаги далолатнома қайд этилмаганлиги аниқланди, – дейди вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори Жаҳонгир Исмоилов. – Оила вакиллари кам таъминланганлар рўйхатида туришини инобатга олиб, ДНК хулосаси учун тўловларга ҳомийлар томонидан пул маблағлари ажратилиши режалаштириляпти.

– Мулоқот давомида мутахассисларимиз ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқдалар, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Адҳамжон Каримов. – 16 ёшдан ошган, туғилганлик ҳақидаги далолатномаси қайд этилмаган 20 дан ортиқ фуқароларнинг даъво аризалари тайёрланди.

Шундай учрашувлар Улуғнор туманида ҳам давом этмоқда. Фуқароларнинг муаммоли масалалари қаноатлантирилмоқда.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.

Суратларда:фуқаролар билан учрашувлар пайти.

Рустамжон ЭШОНОВ

олган суратлар.