Андижон 24

МУАММОЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ЕЧИЛЯПТИМИ?


15.04.2019   2490

3-сектор фаолиятига назар

Андижон туманидаги саноат ва энергетика касб-ҳунар коллежида Андижон вилояти 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари фуқароларнинг мурожаатлари юзасида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда тумандаги 30 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 150 нафар фуқаролар иштирок этган. Қабул давомида иш билан таъминлаш, фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, маиший газ баллон билан таъминлаш, моддий ёрдам ажратиш, саломатлигини саклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш кабимуаммолари ижобий ҳал қилинган.


Жумладан, эҳтиёжманд фуқароларнинг 6 нафарига газ баллонлар,имтиёзли даволанишлари учун ордерлар берилган бўлса, 19 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Шунингдек, 2 нафар мурожаатчига имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам берилиб, ҳужжатлари шу ернинг ўзида расмийлаштирилган.

- Ўзим уста-ҳунармандман, - дейди Наврўз МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Шерзодбек Нурматов. - Ҳозирда6 нафар шогирдим билан турли мебел жиҳозларини ишлаб чиқаряпмиз. Бугунги сайёр қабулда ўз фаолиятимни кенгайтиришмақсадида 50 миллион сўмкридит олишга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдим. Халқ банкининг туман филиали томонидан кридит маблағи ажратиладиган бўлди. Албатта, бу мен ва шогирдларим учун катта имкониятлар эшигини очади. Қўшимча иш ўринларини яратиб, ҳалқимизнинг талабига мос бўлган мебел жиҳозларини ишлаб чиқариш энг асосий мақсадларимдан биридир.

Шунингдек, маҳаллаларни асфальтлаш ва шағаллаш, сув ва табиий газ таъминоти масалалари ҳам ижобий ҳал қилинди. Сайёр қабул давомида 4 нафарфуқарога ногиронлик аравачалари ҳамда 6 нафар фуқарога 300.000 сўмдан 500.000 сўмгача бўлган моддий ёрдам пуллари ҳадя қилинди.

-Мен Қўнжи МФЙда яшайман, дейди Малоҳатхон Усмонова. - Турмуш ўртоғим Муҳаммадқодир Усмонов 2008 йилдан буён ногирон. Бугунги учрашувда эримга ёрдан сўраб мурожаат қилдим. Гапим ерда қолмади. Мени қийнаб келаётган муаммога шу жойнинг ўзида ечим топилиб, нигиронлик аравачаси беришди. Барча раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- 9 ёшли қизим Мубинахонга ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган эдим, -дейди “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Гўзалхон Қосимова. - Аравача билан бирга моддий ёрдам тариқасида пул ҳам беришди. Бу кўрсатилган ғамхўрликдан бошим осмонга етди. Қизимнинг кўзларига қувонч улашган барчага мингдан-минг раҳматимни айтаман. Илоҳим биз учун ёрдам қўлини чўзганлар фарзандлари бахти-камолини кўришсин

“Набирам Музайянахон 7 ёшга кирди. 2 йилдан буёнюрак пароги билан оғрийди. Айни кунларда ордер асосида даволатяпман. Докторлар операция қилиш кераклигини айтишмоқда. Менда эса набирамни операция қилдириш учунмоддий етишмовчилик мавжуд. Тўғри, ҳамма нарсада бир ҳикмат бор дейишади. Аммо набирамнинг кўзларига қарасам юрагим эзилиб кетади. Бошқа болалар каби ўйнаб кулишга унинг ҳам ҳаққи борку. Бу масалада имкон қадар ёрдам қўлини чўзишларингни сўрайман”, - дейди Нўхотак МФЙда истиқомат қилувчи Одинахон Раҳимова.

Унинг мурожаати тегишли ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганилиб, унга ҳомийлик асосида ёрдам бериладиган бўлди.

Сайёр кабул давомида келиб тушганбарча мурожатлар юзасидан “Йул харитаси” ишлаб чикилиб, ижроси тегишли масъулларга бириктириб берилди.