АТРОФГА НАЗАР

МОТОСПОРТЧИЛАР КУЧ СИНАШДИЛАР


08.04.2021   2690

Жорий йилнинг 7-8-апрел кунлари "Ватанпарвар" ташкилотиХўжаобод автомобил мактаби тасарруфидаги мотодромда вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасалари ва ўқув спорт техника клублари жамоалари ўртасида Мотоспорт бўйича вилоят очиқ чемпионати ва вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа натижаларга кўра ёшлар ўртасидаги баҳсларда фахрли 3-ўрин Хонобод шаҳри ЎСТК жамоасига, 2-ўрин Қўрғонтепа тумани ЎСТК жамоасига ва 1-ўрин Хўжаобод автомобиль мактаби жамоасига насиб этди.

Умумий жамоа ҳисобидаги баҳсларда 3-ўринни Пахтаобод ЎСТК жамоаси, 2-ўринни Қўрғонтепа тумани УСТК жамоаси ва 1-ўринни эса, Хўжаобод автомобиль мактаби жамоаси эгаллади.

«Ватанпарвар» ташкилотивилоят кенгаши матбуот хизмати.