Спорт

МОТОПОЙГАЧИЛАР ХИДИРШАДА ЖАМ БЎЛИШДИ


13.02.2019   615

Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги "Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоятимизда муайян ишлар бошлаб юборилди. Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортнинг техник ва амалий турлари ривожлантирилиши ва оммалаштирилишини таъминлашга эътибор кучайтириляпти.

Мазкур йўналишдаги тадбирлар доирасида мотокросс бўйича вилоят очиқ чемпионатининг 1-босқич беллашуви бўлиб ўтди. Хўжаобод туманидаги Хидирша маҳалласидаги автодромда ўтказилган мусобақада туманлардаги ўқув спорт техника клубларининг жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.Мотокросснинг турли классдаги баҳслари якунига кўра, майдон эгалари умумжамоа ҳисобида 300 очко жамғаришиб, биринчи ўринга сазовор бўлишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Балиқчи (196 очко), Пахтаобод (188 очко) туманлари мотопойгачиларига насиб этди.

А.Ҳакимов, И.Адҳамов, О.Чолов (барчаси Хўжаободдан), И.Акрамов (Марҳамат), Ҳ.Режабоев, О.Деҳқонов (Балиқчи) каби спортчилар мусобақада рақибларидан устун келишди.

/олиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Рустамжон

ЭШОНОВ.

Муаллиф олган суратлар.