МОТОКРОСС СПОРТИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ ЯКУНЛАНДИ (+ФОТО)

15.11.2020 2689
Хабарингиз бор жорий йилнинг 13 ноябрь куни Навоий вилоятида Мотокросс спорти бўйича Ўзбекистон биринчилиги старт олган эди. Бугун ушбу мусобақа ўз якунига етди.
Унда республикамизнинг 9 та вилоятларидан келган терма жамоалар қатнашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган "Ватанпарвар" ташкилоти терма жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади.
"Ватанпарвар" ташкилоти Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.