Андижон 24

МОТОКРОСС: ХЎЖАБОДЛИКЛАР ЯНА ҒОЛИБ


09.10.2019   1893

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштирга катта эътибор қаратиляпти.

Куни кеча мазкур йўналишдаги тадбирлар доирасида мотокросс бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Хўжаобод туманидаги автодромда ўтказилган мусобақада туманлардаги ва Тошкент вилоятидан ташриф буюрган ўқув - спорт техника клубларининг жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Турли классдаги баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, майдон эгалари умумжамоа хисобида 928 очко жамғаришиб, мусобақа голибига айланишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Балиқчи (468 очко), Кўрғонтепа(438 очко) туманлари спортчиларига насиб этди. Ойбек Чолов, Авазбек Сотволдиев (Хўжаобод тумани), Эмран Аблязов (Тошкент вилояти), Аббос Азимов (Кўрғонтепа тумани) сингари спортчилар беллашувда пешқадамлик қилишди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг кимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Умида АБДУЛЛАЕВА.

Муаллиф олган сурат.