Андижон 24

МОҲЛАРОЙИМНИНГ ЙЎЛЛАГАН МАКТУБИГА ПРЕЗИДЕНТДАН ЖАВОБ ХАТИ КЕЛДИ


30.06.2022   3176

Ёдингизда бўлса17 июнь куни Давлатимиз раҳбари янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида яратилган шароитлар билан танишганди. Жараёнда Президентимиз марказда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашган эди. Марказда даволанаётган ҳамда “Меҳрли мактаб” да таълим олаётган болалар Президентга ўзларининг орзу-интилишлари, қизиқишлари ҳақида мактуб йўллаган эдилар. Ўшанда “Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман”,деган эди Президент. 30 июнь куни ушбу марказда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов болаларга давлатимиз раҳбарининг жавоб мактубларини ҳамда совға-саломларини топширди.

Жавоб хатлари ўз манзил ва эгаларига етиб борди. Улардан бири андижонлик Моҳларойим Турсунбоева. У Андижон туманидаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшайди. 15 ёшга қадам қўйган қизалоқ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволаниб келмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва бир гуруҳ фаоллар Моҳларойим яшаётган хонадонга ташриф буюрдилар.

«АзизМоҳларой қизим! Сен улуғ бобомиз, буюк шоир ва давлат арбоби, жасур ва мард инсон Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган қутлуғ заминдан, сен шу юрт фарзанди эканлигингдан ғурурланишинг мени жуда қувонтирди. Келажакда яхши мутахассис бўлиб, ватанимизга, халқимизга садоқат билан хизмат қилишингга ишонаман, орзуларинг, эзгу ниятларинг йўлида давлатимиз, халқимиз ҳамиша сени қўллаб-қувватлаб, зарур шароитларни яратиб беради. Ҳаётда доимо сени янги марралар чорлаб турсин! Тез орада бутунлай соғайиб, янги куч ғайрат билан ўқишни давом эттиришингни ва эзгу мақсадларингга етишингни тилаб қоламан!” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев».

- Мана қизим Президентга мактуб йўллаган экансан. Бу жавоб ҳатни менинг вакилим сифатида ўзинг бориб, ўқиб бергин. Шу куч бўлсин, шижоат бўлсин дея Юртбошимиз топшириқ қилди, - дейди мактубни ўқиб эшиттиргач вилоят ҳокими.

Шундан сўнг ушбу хонадон эгаларига давлатимиз раҳбарининг жавоб мактуби ҳамда совғалари топширилди.

«Аuz. uz» online гуруҳи.