ЖАМИЯТ

МОҲИЯТ УНУТИЛСА, РЕЙТИНГ ОШАДИ..МИ?


18.05.2019   2265

Андижон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 7-манзилда жойлашган ва электрон онлайн аукционга чиқарилган объект айрим ижтимоий тармоқларда масжид, деб юритилмоқда. Аслида бу Андижон шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги инфратузилма мулкларни бошқариш марказига тегишли 18 та хонадан иборат бўлган савдо ва маиший бинодир.

Бу каби маълумотларни тарқатаётган хабарчиларнинг атайлаб “англашилмовчилик”ка йўл қўйишаётганининг сабаби ҳам кундек равшан. Бир лаҳзалик шов-шув кўтариб омма диққатини тортиш, эътиборни жалб қилиш ва нашр рейтингини яхшилаб олиш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти, Андижон шаҳри бўлимининг ахборотига кўра, бўлим ижро иши юритувида мавжуд бўлган Андижон туманлараро Иқтисодий судининг 2019 йил 25 февралдаги №4-1701-1803/8584-сонли варақасига асосан қарздор “ELDAZ DESIGN” МЧЖ ва қўшимча қарздор Андижон шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги инфратузилма мулкларни бошқариш маркази ҳисобидан АТ “Алоқа банк” Андижон филиали фойдасига кредит қарзини ундириш амалиёти олиб борилмоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида 2019 йилнинг 20 март санасида карздорлар томонидан гаровга қўйилган “ELDAZ DESIGN”га тегишли “Шиша кошин” ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳамда Андижон шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги инфратузилма мулкларни бошқариш марказига тегишли Андижон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 7-манзилдаги умумий майдони 1.931.86 кв. метр бўлган 18 та хонадан иборат савдо ва маиший биноси рўйхатга олиниб, хатланган.

Дастлабки электрон онлайн аукцион савдоси жорий йилнинг 3 июнига белгиланган.