Андижон 24

МОҲИЧЕҲРАНИНГ ИЗЛАНИШИ ҲИНДИСТОНДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ


29.06.2018   1113

Моҳичеҳра Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган «Ёш дизайнерлар» кенгаши йўлланмаси биланДеҳли шаҳрида ўтказилган «Ўзбекистон ва Ҳиндистон»модалар ҳафталигида иштирок этиб қайтди.

Моҳичеҳранинг устози Дилноза Умрзоқовараҳбарлигида адрас, атласдан тайёрланган замонавий услубдаги либослархалқаро кўргазмада эътирофга сазовор бўлди. У 14 ёшидан «Менинг бизнес ғоям», «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси» республика танловларида, шунингдек, ЮНЕСКО томонидан ўтказилган «Атлас» байрами фестивалларида иштирок этиб, ғолиб бўлди. «Нафосат – 2017» кўрик-танловининг «Энг яхши ёш дизайнер» номинациясига лойиқ топилди.

– Ниятим Андижон шаҳрида ҳақиқий «Модалар уйи»ни очишдир, – дейди Моҳичеҳра Раимжонова.

Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги коллежида таҳсил олаётган дизайнер қизнинг орзуларига оқ йўл тилаймиз.

М. Отамирзаева.

Суратда: ёш дизайнер Моҳичеҳра Раимжонова.

Р. Эшонов

олган сурат.