Андижон 24

МИЛЛИЙ СТАТИСТИКА ТИЗИМИГА БАҒИШЛАНДИ


02.07.2019   991

Президентимизнинг 2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа фаолиятини янги босқичга кўтариш, статистика ахборотларини йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларни интернет тармоғи, оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан қўмитада комплекс чора-тадбирлар дастури, назорат режаси ва вазифаларнинг ҳар бир банди ижроси бўйича ҳаракат режалари ишлаб чиқилди. Марказий аппарат ва ҳудудий бўлимларнинг таркиби қайтадан кўриб чиқилиб, янги бошқармалар ташкил этилди. Ахборот асрида статистик ахборотларнинг эркинлиги, ошкоралигини таъминлаш, мамлакатимизнинг ривожланишг кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш ҳамда турли йўналишдаги рейтингларда акс эттиришга алоҳида эътибор қратилмоқда. Шундан келиб чиқиб, халқаро статистик, иқтисодий ва молиявий ташкилотлар билан хамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Андижон машинасозлик институтида “Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт” мавзусида ўтган давра суҳбатида ана шу масалалар ҳусусида сўз борди. Давлат статистика қўмитаси, вилоят статистика бошқармаси ходимлари, олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари иштирок этган тадбирда миллий статистиканинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, мамлакат статистика салоҳиятини оширишга доир тадбирлар, вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари, республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш тадбирлари тўғрисида маърузалар тингланди.

Давра суҳбатида мамлакатимизнинг халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида давлат статистика қўмтаси томонидан халқаро ташкилотларнинг 23 саволномаси доимий равишда тўлдириб келинаётгани қайд этилди.

Эгамназар АБДУЛБОҚИЕВ.