Бугуннинг гапи

МИЛЛАТ ҒУРУРИ


21.10.2019   2931

Андижон шаҳридаги Чўлпон номли боғда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуманда тилшунос олимлар, нуронийлар, устоз, ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Истиқлол куйчиси Чўлпон монументи пойига гулчамбарлар қўйилди. Андижон шаҳри ҳокими Б. Ҳайдаров ўзбек тилининг миллат равнақидаги ўрни ва аҳамияти хусусида тўхталди. Ушбу тилда ижод қилган алломаларимизнинг бебаҳо меросини ўрганишга барчамиз бурчли эканлигимиз айтиб ўтилди.

Шунингдек, шаҳар маданият уйи ходимлари ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан Чўлпонга бағишлнаган куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Ж. СОДИҚЖОНОВ,

муаллиф олган сурат.