ЖАМИЯТ

МИЛИИОНЕР БЎЛМОҚЧИМИСИЗ? УНДА МИЛЛИОНГА ТЕНГ УШБУ МАСЛАҲАТЛАРНИ ДИЛИНГИЗГА ЖО ҚИЛИНГ


20.04.2020   806

Ҳар бир инсон қандайдир мақсадга эришишга интилади. Лекин ҳамма ҳам ниятига етавермайди. Нега?

Сиз дунёга машҳур миллионерларнинг қуйидаги фикрлари билан танишинг. Балки, улар Сизга ўз орзуингизга етишда ёрдам берар...

***

Олдинга интилиш. Фикрлаш. Таклифлар излаб топиш. Дарҳол ҳаракатга киришиш. Тайёр андозалардан қочиш. Эришиш. Орзу қилиш. Кашф этиш. Ишониш. Бир оз тўхтаб, ўзингга қулоқ солиш. Ғалаба қозониш. Атрофга очиқ кўз билан боқиш.

Пауло Коэльо.

Ҳар тунда уйқуга кетишдан олдин ўзингизнинг эртангги энг яхши кунингизни тасаввур қилинг. Ишонинг, кўп ҳолларда сиз ўйлаганча бўлиб чиқади.

Брайан Трейси.

Миянгиз ҳамма нарсага қодир. Мутлақ ҳамма нарсага. Асосийси, бунга ўзингизни ишонтириш. Қўл-оёқларингиз кучсиз ва ожизлигини билишмайди. Буни миянгиз билади. Ҳамма нарсага қодирлигингизга ўзингизни ишонтирибгина Сиз ҳақиқатан ҳамма нарсани эплай оласиз.

Роберт Киосаки.

Муваффақиятга фақат биргина йўл билан -мақсад сари оғишмай интилиш орқалигина эришиш мумкин.

Фикр, бу, яхши яхши кайфиятнингасосий манбасидир. Фикрларингизни тозаланг ва барча машаққатлар йўқолади.

Ёт фикрлар шовқиниички овозингизни бўғишига йўл қўйманг. Энг асосийси, ўз юрагингиз ва ҳис-туйғуингизга мардона эргашинг. Улар аслида сиз ким бўлмоқчи эканингизни яхшироқ билишади.

Стив Жобс.

Н. ЭРГАШЕВ тайёрлади.