Андижон 24

МИБ 1 минг 400 дан зиёд оилани яраштирди, 793 нафар қарздорни эса ишга жойлади


30.01.2020   1172

Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ўтган йил якунлари ҳамда жорий йилда режалаштирилган ишлар, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказди.

Таъкидланишича, йил давомида коммунал хизматлар учун 1 триллион 349 миллиард 319 миллион сўм миқдорида маблағлар ундирилган, 1 триллион 178 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари якунига етказилган.

Эътиборли жиҳат – алиментлар ундириш жараёнида оилаларни яраштириш ва соғлом турмуш тарзига қайтариш юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилган. Натижада 1 минг 439 та оила яраштирилди, 793 нафар қарздор эса ишга жойлаштирилди.

Тадбирда тизимда рақамли технологиялардан фойдаланиш қулайликлари, жорий йилдаги режалар ҳамда МИБ фаолияти билан боғлиқ кун тартибида турган долзарб масалалар хусусида ҳам фикрлар билдирилди.

Auz.uz онлайн гуруҳи.