Эълон ва билдирувлар

МЕВАГА КИРГАН ИНТЕНСИВ БОҒЛАР СОТИЛАДИ


28.09.2019   319

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги “Нефть-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 685-сонли қарорига мувофиқ рўйхат бўйича фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларини оммавий савдоларда хусусий мулкка сотиш кўрсатилганЎзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодий энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизими такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарори ижросига мувофиқ, асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан аввал қабул қилинган ҳукумат қарорларига асосан сотиш кўзда тутилган активларини, сотувга қўйилган пайтдан бошлаб бир ой давомида талабгорлар бўлмаган тақдирда бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш йўли билан сотилади “Ўзбекнефтгаз” АЖ юқоридаги қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган 64-сонли Бошқарув қарори 18-банди 2-абзацга мувофиқ, ким ошди савдоси бошланғич нархидан бошлаб хар 15 кунда 10 фоизлик босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилаши, бироқ уларнинг баҳолаш кунидаги қолдиқ қийматидан кам бўлмаган ҳолда сотилиши белгиланган. Ким ошди савдоси бошланғич нархидан бошлаб хар 15 кунда 10 фоизлик босқичма-босқич пасайтириш механизмини қўллаган ҳолда, бироқ уларнинг баҳолаш кунидаги қолдиқ қийматидан кам бўлмаган ҳолда сотиш белгиланган тартибда жамият активларини оммавий савдоларда хусусий мулкка аукцион савдолари орқали сотиш бўйича иш олиб бораётган “Rieltor Ekspress Konsalting“ МЧЖ томонидан 2019 йил 19-22-июнь кунлари “Андижоннома” газетаси орқали берилган эълонлар юзасидан шу кунга қадар ким ошди савдоларига қўйилган МЧЖ тасарруфидаги 5 та объектдан фақат 1 та объект сотилган. Қолган 4 та объектлар;

1. Риэлтор томонидан аввал тегишли тартибда белгилаган, Жалақудуқ тумани Тешиктош қишлоғи Қўртқи массивида жойлашган умумий қурилиш майдони 33.60 кв.м. дан иборат бўлган мевали боғни 141 729 210 сўм бошланғич баҳосидан 10 фоизга пасайтириш йўли орқали 127 556 289 сўм этиб белгилаш

2. Риэлтор томонидан аввал тегишли тартибда белгилаган, Жалақудуқ тумани Қотортол қишлоғида жойлашган умумий қурилиш майдони 507.00 кв.м. иборат объект. 2013 йилда ташкил этилган интенсив боғ 721 807 797 сўм бошланғич баҳосидан 10 фоизга пасайтириш йўли орқали 649 627 017 сўм этиб белгилаш

3. Риэлтор томонидан аввал тегишли тартибда белгилаган, Андижон тумани Храбек қишлоғи жойлашган умумий қурилиш майдони 244.45 кв.м. дан иборат объект. 2010 йилда ташкил этилган мевали боғ 316 132 771 сўм бошланғич баҳосидан 10 фоизга пасайтириш йўли орқали 284 519 494 сўм этиб белгилаш

4. Риэлтор томонидан аввал тегишли тартибда белгилаган, Улуғнор тумани Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 300.0 кв.м. дан иборат объект. 2013 йилда ташкил этилган полиз маҳсулотларини сотиш расталари 110 680 0000 сўм бошланғич баҳосидан 10 фоизга пасайтириш йўли орқали 105 897 000 сўм этиб белгилаш назарда тутилган.

Хизматлар лицензияланган.