Хорижда

МЕТРОНИНГ ТЎРТ ОЁҚЛИ «ХОДИМИ»


31.10.2017   1215

Санкт-Петербург метросининг тўрт оёқли ходими бир яшар бўлсада, ўз ишини яхши билади: у йўловчилар юки орасидан ҳавфли нарсаларни, чунончи портловчи моддаларни қийналмай топа олади, деб ёзади «Петербургский дневник» нашри.

“Технология институти” бекати қўриқлаш хизматидагилар уни Тея деб чақиришади. У эрталаб саккиздан кеч соат саккизгача метро бекатида юкларни текширувдан ўтказишда фаол қатнашмоқда. Бунинг эвазига ҳид ажратишни қойилмақом уддалаётган мазкур итнинг эгаси – “Итларнинг самимий қалби” жамғармасига метрополитен маъмуриятидан шартнома асосида 700 минг рублгача маблағ олади. Кўҳна шаҳарнинг “ер ости саройида” Тея каби бошқа итлар ҳам хавфсизлик хизматида иштирок этишяпти.