Спорт

МЕРГАНЛАР АНИҚЛАНДИ


28.11.2020   902

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасалари, туман, шаҳар ўқув спорт техника клублари ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари раҳбар ва ишчи ходимлари ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” учун пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа якунига кўра вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси 3-ўринни, Жалақудуқ тумани ўқув спорт техника клуби 2- ўринни ҳамда Марҳамат тумани ўқув спорт техника клуби жамоаси 1-ўринни эгаллабвилоят ҳокими кубогини қўлга киритидилар.

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.