ЖАМИЯТ

МЕРГАН АЁЛЛАР «ВАТАНПАРВАР» ТАШКИЛОТИ СОВРИНИ УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР


06.03.2021   2918

Ўзбекистон Республикаси мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти ташкилоти тасарруфидаги Избоскан тумани ўқув спорт техника клубида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йилга мўлжалланган календар режаси, ҳамда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Ватанпарвар” ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида ўқ отиш спортининг «пневматик милтиқдан ўқ отиш» бўйича “Ватанпарвар” ташкилоти соврини учун вилоят мусобақаси ҳамда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда 40 нафар ташкилот ходималари қатнашиб, ўзаро куч синашдилар. Якуний натижаларга кўра 1-ўрин Булоқбоши тумани жамоаси аъзоси Дилоромхон Мирзаевага, 2-ўрин Қўрғонтепа тумани жамоаси аъзоси Гулчеҳра Абдураҳмоновага, 3-ўрин эса Асака тумани жамоаси аъзоси Муҳлисахон Жўраевага насиб этди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Булоқбоши тумани жамоаси, 2-ўринни Қўрғонтепа тумани жамоаси ва 3-ўринни Асака тумани жамоаси қўлга киритди. Мусобақа ғолиблари муносиб тақдирландилар.

Тадбир сўнггида барча иштирокчиларга байрам совғалари топширилди.

«Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши ахборот хизмати.