ЖАМИЯТ

“МЕНИНГ ЮРТИМ” ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ “ЗАМОН” ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИДА АНДИЖОН ТУМАНИДАГИ СУЛТОНОБОД МФЙ ЎРАМИДАГИ ЁРИТИЛГАН ТАНҚИДИЙ АХБОРОТ ЮЗАСИДАН


19.09.2019   1275

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни “Менинг юртим” телеканалининг кечки “Замон” информацион дастурида Андижон туманидаги Султонобод маҳалла фуқаролар йиғинидан танқидий руҳдаги лавҳа тайёрланган. Лавҳа муаллифи Ҳусниддин Жумабоев маҳалла аҳли билан суҳбатда мазкур ҳудуддаги инфратузилма ҳолатини ўрганиш давомида аҳолига суюлтирилган газ вақтида таъминланишини суриштирган ҳамда мурожаатчилар фикрига кўра, ҳудудга суюлтирилган газ вақтида етказилмаётганлигини айтиб ўтган.

Ушбу ҳолат бўйича “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ қуйидагиларни маълум қилади:

Андижон туманидаги Султонобод маҳалла фуқаролар йиғинига “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ бош директори Давронбек Салоҳиддинов ҳамда МЧЖнинг Андижон тумани филиали раҳбари Сардорбек Холиқовлар ташриф буюрди. Аҳоли билан суҳбатда ушбу ҳудуд туман ҳокимининг тегишли фармойишига асосан суюлтирилган газ билан таъминланишини тушунтириб ўтдилар. Шунингдек, ҳудудга ҳар ойда суюлтирилган газ етказиб берилаётганлигини маълум қилдилар. Жумладан, жорий йилнинг 19 сентябрь ҳолатига МФЙ аҳолиси учун 9 марта (ҳар ойда бир мартадан) 20.34 тонна суюқ газ етказиб берилган. Жами тўлдириб берилган маиший газ баллонлари сони 1017 тани ташкил этади. Маҳаллага 105 та ижара шартнома асосида маиший газ баллонлари “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг Андижон тумани филиали томонидан етказиб берилган. Белгиланган графикка кўра, 16 сентябрь куни охирги марта суюқ газ етказилган. Унгача 12 август, 16 июль ҳамда 24 июнь кунлари аҳоли ўз маиший газ баллонларини суюқ газ билан тўлдирганлар.Аҳолининг “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ бош директори билан бўлган учрашувдаги мурожаатларига кўра, келгусида уларнинг иш вақтида бўлишларини ҳисобга олган ҳолда мазкур маҳалла учун дам олиш кунларида ҳам суюлтирилган газ етказиб беришга келишилди.

Мурожаатлар юзасидан"Ҳудудгаз Андижон" МЧЖнинг(74) 298-08-72ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Матбуот хизмати.