Спорт

МЕКСИКАЛИК ҚИЛИЧБОЗ ЎЗБЕКИСТОН ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ


05.07.2019   931

Мексикалик қиличбоз Паола Плиего Ўзбекистон фуқаролигини олди ва у эндиликда халқаро мусобақаларда мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида хабар берди.

24 ёшли атлетнинг бундай қарорга келишига Мексика олимпия қўмитасидаги коррупция ҳолати сабаб бўлгани билдириляпти.

Айни пайтга келиб, Халқаро қиличбозлик федерацияси расмий сайтида Паоло Ўзбекистон фуқароси сифатида кўрсатиляпти.

Қайд этиш жоиз, у 2019 йилги Жаҳон Кубогида Ўзбекистон номидан қатнашади. Плиего 2016 йилги Рио Олимпиадасига қадар халқаро миқёсда қатор совринларни қўлга киритган, аммо допинг билан боғлиқ муаммо туфайли Бразилия мезбонлик қилган олимпия ўйинларида қатнаша олмаган.

Маълумот учун: Мехикода туғилган Плиего 2013/14 йилги мавсумини Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) ёш саблячилар рўйхатида 150 очко билан биринчи ўринда якунлаган. 2015 йилда Пан Америка чемпионатида бронза, Сателлит турнирида кумуш медални қўлга киритган. 15 июлдан Будапештда бошланадиган жаҳон чемпионати Плиегонинг Ўзбекистон терма жамоасидаги илк мусобақаси бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов 2008 йилдан буён Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти ҳисобланади.