ЖАМИЯТ

МЕҲРГА МУХТОЖЛАРНИ ЙЎҚЛАБ БОРДИЛАР


08.12.2020   1170

Байрам кунларида кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Андижон туманида жойлашган Ботақара Мурувват ногирон эркаклар учун интернат уйида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари Конституция қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрам айёмида муассасадаги 319 нафар меҳрга мухтож, ногирон тарбияланувчиларни йўқлаб бордилар.

Депутатлар Мурруват уйида яшовчиларини байрам билан табриклаб, совғалар улашдилар. Тарбияланувчилар мазкур тадбирдан кўнгиллари шод бўлди. Улар ўзлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Ушбу ташриф доирасида O‘zLiDeP партияси вакиллари мурувват уйида яратилган шароитлар борасида муассаса раҳбари ҳамда ходимлар фикри муаммоларини эшитиб, мурувват уйида истиқомат қилувчилар томонидан ташкил этилган лимон етиштириш учун мўлжалланган иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишиб, тавсия ва маслаҳатлар берилди.

“Мурувват” уйи ходимлари эзгу ният билан ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.