МЕҲНАТГА МОС РАҒБАТ
29.06.2019 1111
КОСОНСОЙ (auz.uz). Косонсой туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан пилла ҳосилини етиштиришда жонбозлик кўрсатган 70 нафар пиллакор учун Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларга саёҳат уюштирилди. Бу ҳақда Косонсой туман ҳокимлиги ходими, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлим талабаси Назокатхон Жабборова хабар бермоқда.
Уч кун давом этган саёҳат давомида пиллакорлар Самарқанддаги Махдуми Аъзам, Имом ал-Бухорий, Амир Темур, Шоҳи Зинда, Ислом Каримов зиёратгоҳларини зиёрат қилдилар, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Наима Камолова. – шунингдек, Бибихоним, Шердор мадрасалари, Сиёб бозори, Регистон майдони, Улуғбек Расадхонаси каби тарихий жойларни кўздан кечирдилар. Бухорода эса Абдухолиқ Ғиждивоний, Бахоуддин Нақшбандий, Лаби Ховуз, пойтахтда эса Мустақиллик майдони, Ашхобод сайилгоҳи ва Зангиота зиёратгоҳларида бўлишиб, унутилмас таассуротларга эга бўлдилар.
Туман ҳокими Б. Юсупов бундай саёҳатлар пиллакорларда келаси йил учун шижоатни оширишиб, янада қаттиқ меҳнат қилишга ундаши шубҳасиз эканлигини билдирди.
Назокат ЖАББОРОВА,
ЎзЖОКУ сиртқи бўлим талабаси.