Андижон 24

МЕҲМОНЛАР ЎЗБЕКИСТОН ШВЕЙЦАРИЯСИДА (ФОТОРЕПОРТАЖ)


20.05.2021   4552

Хабарингиз бор Андижонда Республикамизнинг барча худудларидан ташриф буюрган ёшлар иштирокида форум бўлиб ўтмоқда.

Форум иштирокчилари куннинг иккинчи яримида Ўзбекистоннинг Швейцарияси, деб довруғ қозонган Хонобод шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар шаҳарчадаги ўзгаришлар,олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.

Шунингдек тадбир доирасида форум қатнашчилари иштирокида «Aндижон ошлари» танлови ташкил этилди. Унда 14 та дошқозонларда 14 та ҳудуд иштирокчилари томонидан андижонча палов тайёрланди.

Бир вақтнинг ўзида иккинчи гуруҳ ёшлари иштирокида сиҳатгоҳнинг спорт майдончасида “Street workout” мусобақаси ўтказилди.

Кечки вақтда Форум иштирокчилар учун “Дўстлик гулхани” ташкил этилиб, концерт дастури бўлиб ўтди.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Хонобод шаҳри хорижий меҳмонлар ҳамда юртимиз аҳлисини бетакрор табиати билан ўзига чорловчи маскан ҳисобланади.

Сўнги йилларда Хонобод шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бу ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 16-17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифидан сўнг янада кенг қулоч ёзди. Сайёҳларга қулай бўлишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилди.

Хонобод шаҳри кўчалари ёритиш тизимлари ва йўл бўйи инфратузилмалари қайта реконструкция қилинди. Қиймати 120 миллиард сўм бўлган 11 гектар ҳудудни ўз ичига олган “Хонтоғ” сиҳатгоҳибарпо этилди.

Айни кунларда Хонобод шаҳрида барча қулайликларга эга бир пайтнинг ўзида 3 минг нафар сайёҳни қабул қилувчи дам олиш уйлари меҳмонлар ихтиёрида. Шу билан бирга “Мадалбеков” сиҳатгохи, “Дельфин кўли”, “Олтин ўрда” “Афсона”, “Оловуддин” ва “Нур” дам олиш масканлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.