Андижон 24

МЕҲМОНЛАР БИЛАН ГАВЖУМ ФЕСТИВАЛ


06.05.2019   1506

“Хонобод тароват” ҳамда сўз устаси, халқимиз суйган актёр Сойиб Хўжаевга бағишланган фестивалнинг шаҳарнинг марказида жойлашган шоҳсупада Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлимининг созанда ва хонандалари томонидан ижро қилинган куй ва қўшиқлар билан бошланди. Миродил Ҳакимов, Адаҳамжон Абдулҳаев, Санжар Омонов, Муҳайё Тожиматоваларнинг дилтортар қўшиқлари меҳмонларни рақсга чорлади. Оҳанглардаги миллийлик, халқона оҳанглар ҳар бир қалбни тўлқинлатди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда барча вилоятлардан ташриф буюрган меҳмонлар билан суҳбатимиз фестивал таассуротларига бой бўлди.

Зулфия Мўминова, шоира, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси.

Хонободни келиб таниёлмадим. Уч йилда катта ўзгаришлар қилинибди. Қисқа даврдаги юксалишлар муболағасиз таҳсинга сазовор. Эдигей халқида бир мақол бор. Ақлли кексалар бор жойда ақлли ёшлар бўлади. Ақлли кексалар бўлмаган жойда ақлли фарзандлар бўлмайди. Мақолнинг исботи сифатида андижонликларни,4 айниқса, хонободликларни тушундим.Шеърларимни сўрашганини кўриб бу жойда маърифатли инсонлар борлигидан, китобни севувчилар кўплигидан қувондим. Меҳнаткаш, ҳунарман ва ижодкор одамларнинг ватанпарварлик меҳр-муҳаббати билан уйғунлашиб кетган. Сойиб Хўжаевдай фарзандига илтифоти бугунги фестивалда ўз аксини топди.

Бахтиёр Насруллаев, ЎзЛиДеп партия бирламчи партия ташкилоти раиси.

Хонободга илк бор келишим. Табиати гўзал, ҳавоси мусаффо. Таърифлашганича бор экан. Чиндан ҳам туристик ҳудуд. Фестивал доирасида ҳар томонлама шароитлар мукаммал. Меҳмонларга иззат-икром кўрсатилиши, мезбонларнинг илтифоти қайси чет элдаги хизматлардан кам?. Роҳатландим, мириқиб дам оляпман.

«auz.uz» online гуруҳи.