Андижон 24

МАЗМУНЛИ ВА МАРОҚЛИ ЎТДИ


09.01.2019   1210

Балиқчи туманидаги 8-мактабгача таълим муассасасида "Мард ва жасур бўламиз, юртга хизмат қиламиз!" шиори остида ўтказилган семинар машғулотида туман мудофаа ишлари ҳамдатаълим соҳаси раҳбарлари, нафақадаги ҳарбийлар, ота-оналар иштирок этдилар.

Ўқув машғулотлари, тарбияланувчиларнинг она юрт, тинчлик мавзуларидаги шеър, қўшиқлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Кичкинтойлар ўртасида ўтказилган викториналарда тарихимиз, миллий қадриятларимиз, рамзларимиз ҳақидаги билимлар синовдан ўтди.

Марҳабохон

АЗИМЖОНОВА.