Хорижда

МАЙКЛ ЖЕКСОННИНГ СОБИҚ АГЕНТИ ҚЎШИҚЧИНИНГ МАХФИЙ ВАСИЯТИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ


25.08.2019   998

Майкл Жексоннинг собиқ агенти Реймон Бейн қўшиқчининг ўлимидан бир неча йил олдин махфий васият ёзганини маълум қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Бейннинг сўзларига кўра, ҳужжат 2006 йилда тузилган ва у бундан 4 йил аввал ёзилган васиятноманинг ўрнини босиши лозим бўлган.

Унинг таъкидлашича, Жексон унинг меросини қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида ҳужжатда батафсил баён қилган. Бейн, шунингдек, ҳужжатнинг нотариал тасдиқланишида иштирок этганини ва унинг мазмунини эшитганини ҳам айтган.

Ҳозирда ушбу ҳужжат қаерда эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Жексоннинг 2002 йилги васиятига кўра, қўшиқчининг активлари оилавий трастга ўтган, унинг онаси Кетрин Жексон эса уч фарзанднинг қонуний васийси бўлган.

Ўн йил аввал артистнинг укаси Ренди Жексон 2002 йилнинг 7 июлига тегишли бўлган васиятноманинг ҳақиқийлигига шубҳа қилган. Унинг айтишича, Жексон ўша пайтда Лос-Анжелесда бўлмагани сабабли ҳужжатни имзолаган бўлиши мумкин эмас.

Манба:daryo.uz